Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганларга ижтимоий кўмаклашиш мақсадида, жорий йилнинг 4 май санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан «Jurabek laborotories», «Med protect technology», «Uzgermed pharm», «Quality pharm», «Radiks», «Nobel pharm» ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида, кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт ниқоблари «Саховат карвони»да етказиб берилди.

Бу синов ўзбек халқини кучли эканини кўрсатди. “Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси бирдамлик ва оқибат акциясига айланди.

Батавсил.